Голиблик конуниятлари icône

2.0 by O'zbek tibbiyoti kitobi


Jan 19, 2019

À propos de Голиблик конуниятлари

Голиблик конуниятлари (Бодо Шефер)

Бу дафтарда сиз ҳаётда музаффар бўлиб яшаш, мақсад,

интилиш, унга эришишдаги табиий ва сунъий ғовлар,

уларни бартараф этиш қонунлари билан танишасиз.

Ҳаётда фаровон турмуш асосларини барпо қилиш ёки

ношудлик орқасидан қашшоқ яшаш - шахсан ўзингизга

боғлиқ эканлиги руҳий-фалсафий тарзда содда баён

этилади.

Қўлингиздаги бу китоб ҳаётда музаффар бўлишни

хоҳлаганлар учун ёзилган.

Сиз ўзингизни катта муваффақиятларга эриша оламан,

деб ҳисоблайсизми? Сизнинг орзуларингиз юксак,

аммо ҳаётда рўй берувчи турли сабабларга кўра, уни

ҳали амалга ошира олганингиз йўқ. Эҳтимол, аллақачон

турмуш синовлари деган тўсиқларга бошингизни уриб,

пешонангизни ғурра қилишга улгургандирсиз?

Машҳур олим Эйнштейн: хар бир гўдакда даҳолик

яширин, деган экан. Чиндан ҳам ҳар биримиз ҒОЛИБ

бўлиш имконияти ва хуқуқига эгамиз.

Ҳозир эҳтимол, мени бир неча йиллар аввал қийнаган

оғир ҳолатлар сизнинг ҳам бошингизни қотираётгандир.

Ҳа, ўша йилларда ҳаётда ўз ўрнимни топишим учун

маслаҳат берувчи ҳалол кишиларнинг кўмагига жуда хам

муҳтож эдим. Бошқачароқ ифодаласам, менга “йўл

кўрсатувчилар” зарур эди.

Ажойиб кунларнинг бирида мен ўз устозимга шундай

дедим: “Сиз каби муваффақиятга эришиш йўлини билиш

учун ҳамма нарсамни бағишлаган бўлардим”. Ҳаммаси

шундан кейин бошланди. Устозим менинг сўзимга ҳайрон

бўлган ҳолда мийиғида кулиб, оҳиста бош чайқади:

“Мен бунга ишонмайман, Бодо”, деди. Мен ўйлаб,

жиддий гапираётганимни айтиб, устозимни ишонтирдим.

Шунда у: “Ундай бўлса, ҳар ҳафтада уч марта

менинг ўқув машғулотларимда қатнишинг. Нимани

эшитсангиз, ҳаммасини ёзиб олишга ҳаракат қилинг, мен

нима десам, шуни бажаришга киришинг”, деди.

Аввалроқ муваффақият ва бахтга эришишнинг ўзим

учун маъқул формуласини изладим. Афсуски, хаётда

бундай тайёр формула йўқ экан.

Мени қийнаб турган муаммоларимни бартараф

этишга ёрдам беришини сўраб, яна устозимга мурожаат

қилдим. Аммо умидим пучга чиқди. Устозим мураккаб

ҳолатимни тартибга келтиришга кўмаклашиш ўрнига,

менга ғолиблик қонуниятларини тушунтира бошлади.

Гарчанд, дастлаб гап нимада эканлигини яхши англай

олмаган бўлсам-да, пировард натижада ҳаёт тажрибасиновларини

ўзида мужассамлаштирган ибратли

ҳикматларнинг маъносини тушуна бошладим.

Мен нафақат, айни дамда бошимни қотираётган

жиддий масалалар ечимини топа бошладим, балки

келажакда бажаришим зарур саналган вазифалар ва

унинг оқибатларини ҳам яққол ҳис этадиган бўлдим.

Албатта, ҳозир ҳам жиддий, оғир ҳолатлар билан

“тўқнашиб” тураман. Ана шундай кезларда “Бу масалага

устозим қандай ёндашган бўларди”, дея ўзимга савол

бераман. Ўз тасаввуримда устозимнинг самимий

қиёфасини ҳис этаман, овозини эшитгандай, мени

қўллаб-қувватлаётган каби унинг маънавий далдасини

яққол сезаман.

Ҳаётимда шундай пайтлар ҳам бўлганки, атрофимдагилардан

баъзилари тўғри ишимдан кир қидириб

ҳаммани чалғитишга, шубҳа остига қўйишга ҳаракат

қилишган. Бундай лаҳзаларда доимо устозимнинг қуйидаги

сўзларини қалбан такрорлайман: “Мени ташвишга

соладиган бир нарса бор - кимдир бошқалар ишончига

путур етказар экан, у катта бахтсизлик келтиради. У

бошқаларнинг ютуқ ва толеини шубҳа остида қолдиради.

Ёдингда тут: ҳеч кимга “Сен ҳаётда ҳеч нарсага

эришолмайсан”, дейишга ҳақ-ҳуқуқ берилмаган. Ҳатто

буни ўзи ҳақида ҳам сўзламаслиги лозим!”

Менимча, бундай меҳрибон устозга ҳаётда рўбарў

келиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Шунинг учун

ҳам ушбу китобни ёзишга қатъий жазм қилдим. Бу

китобда муваффақият қозонишнинг барча тартиб-қоидалари,

ишончли манбалардан ўтган тажриба-синовлари,

устоз ўгитлари бир-бирини тўлдириб келади. Ҳа,

ҳаммаси вақт синовларидан ўтиб, ҳақиқат мақомига

етишган ҳаётбахш лавҳалардир. Улардан баъзилари

кўпчиликка таниш бўлиши мумкин. Биз қачонлардир

билган, эшитган, қўллаган нарсаларимиз унутилиб

кетгач, бирдан бугун ёдимизга келиб қолиши ҳам ҳар

ҳолда ҳайратомуз туюлади.

Сиз бу китобни мутолаа қилар экансиз, уч нарсага дуч

келасиз.

Chargement de la traduction...

Informations Application supplémentaires

Dernière version

Demande Голиблик конуниятлари mise à jour 2.0

Telechargé par

Raymundo Delgado

Nécessite Android

Android 4.1+

Voir plus

Quoi de neuf dans la dernière version 2.0

Last updated on Jan 19, 2019

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Voir plus

Голиблик конуниятлари Captures d'écran

Articles populaires dans les dernières 24 heures

Charegement du commentaire...
Langues
Recherche en cours...
Abonnez-vous à APKPure
Soyez le premier à avoir accès à la sortie précoce, aux nouvelles et aux guides des meilleurs jeux et applications Android.
Non merci
S'inscrire
Abonné avec succès!
Vous êtes maintenant souscrit à APKPure.
Abonnez-vous à APKPure
Soyez le premier à avoir accès à la sortie précoce, aux nouvelles et aux guides des meilleurs jeux et applications Android.
Non merci
S'inscrire
Succès!
Vous êtes maintenant souscrit à notre newsletter.