Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами icône

1.0 by Islomiy kitoblar


Jun 21, 2018

À propos de Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами

Ҳazrat-and Navoyiyning Manaviyat olami

Тарих тақозоси билан Совет империяси қулаб, унинг

таркибида бўлган миллатларга истиқлол йўли очилди. Бу

ижтимоий қазо жараёни бўлиб, уни айрим шахс ва гурухдар

тўхтатолмайдилар. Бошқа жумхуриятлар қатори Ўзбекистон

ҳам ўз аҳолисининг ният ва амалига яраша истиқлолдан

баҳраманд бўлди. Истиқлолнинг камоли кўп жиҳатдан тил

истиқлолига боғлиқ. Чунки тил жамият ва ҳар бир шахс

ҳаётининг ҳамма жиҳатини қамрайди.

Инсон коинотнинг жуда кичкина, лекин энг мураккаб,

энг мукаммал ва энг афзал мавжуди. Унинг мураккаблиги

шундаки, оламдаги ҳеч бир нарса тузилиш, тартиб ва ишда

инсончалик эмас. Мукаммаллиги шундаки, унинг жисмида

бирор етишмаган муча йўқ ва унинг қўлидан келмаган иш

йўқ. У жуда кўп куч талаб қиладиган ишларни қурол ясаб

осонгина бажаришга қодир. Инсоннинг мана шу

мукаммаллиги ҳамда нутқи ва ақли уни бутун маҳлуқотдан

мумтоз айлаган. Башар ахди қурол ишлата билиш туфайли

табиий олам билан чекланиб қолмай ўзига маданий муҳит

яратди ва бу билан тўхтовсиз ривож йўлини топди. Ўзга

жондорларда, улар қурол ишлата олмагани учун, тараққиёт

йўқ ва улар табиий имкон даражасидан ташқари чиқа

олмайдилар. Шу ўринда масаланинг нозик бир томонига

ўқувчиларимизнинг4 диққатини жалб этишим керак. Ўзга

кишиларнинг ҳунари, санъати билан яратилган маданий

маҳсулотдан тўлиқ фойдаланиш кишининг инсоний

даражасини белгилашда мезон бўлолмайди. Ясовчи,

яратувчининг инсонийлиги ҳунарсиз истеъмолчига нисбатан

юқорироқ бўлади. Бугина эмас, инсонийликнинг бундан ҳам

юксакроқ жиҳати бор. Бу кишининг маънавий жиҳатидир,

маънавият ҳар бир кишининг ўзининг ва бутун жамиятнинг

равнақи учун муҳимдир.

Тилнинг беқиёс аҳамияти шундаки, унда бутун табиий ва

маънавий оламлар акс этади ва ҳар бир киши тил воситаси

билан бу оламларни ўрганиб уларнинг ҳақиқатини англайди,

ўзининг кимлигини ва тараққиёт доирасидаги бошланғич ва

охирги нуқтани кўз олдига келтиради. Бу унда олий мақсадга

эришиш иштиёқини туғдиради ва олий мақсад уни эзгу

амалларга бошлайди. Эзгу амал унинг ўзига абадий саодат,

элга осойишталик ва фаровонлик келтиради.

Узбекнинг асосий табиий билими маданий имконияти ва

маънавий бойлигини йўқотиш мақсадида эски ўзбек тили

деган ном берилган, аслида туркий деб аталган мумтоз ўзбек

тилида акс этган. Шу тилда ёзилган улкан ва бебаҳо

мероснинг минг йиллиги араб ёзувига асосланган турк хатида

битилган. Совет даврида бу хатнинг таълимдан олиб

ташланиши ялпи миллий саводсизликни келтириб чиқарди.

Мустақил ижод соҳиби бўлмиш халқ миллий қадриятлардан

ажралиб тақлидчилик йўлига ўтди. Нима учун бугун

олимларимиз, жумладан қаламкашларимиз- маърузани ҳам

дарсни ҳам, ваъзни ҳам хутбани ҳам маъруза демоқда, нима

учун жирни ҳам, мойни ҳам, ёғни ҳам ёғ демоқца, нима учун

буртуқол (оранж)ни апилсин, йусуфийни мандарин, сарвни

кипарис, нахлни палма, баранғни картошка, кўзбарани

петрушка, пешбайни фучер битими демокда. Чунки миллий

саводдан маҳрум қилинганликлари учун меросдан фойдалана

олмайдилар.

Бинобарин мактаб ва ўзга таълим юртларида араб-турк

ёзувини ўқитишни сусайтириш эмас кучайтириш ниҳоятда

зарурдир. Ўзбек тилининг совет лаҳжаси билан чекланган

аҳоли жумҳуриятнинг истиқлоли ва равнақини таъминлай

олмайди, ўзининг ватансеварлик ва миллатпарварлик бурчини

ўтай олмайди. Мазкур ёзув ф

зарарли маҳсулотлар кириб келмокда. Шарқ таълиму

тарбиясидан ҳосил бўладиган фазилатлардан маҳрум

ёшларнинг телекўрсатувлар таъсирида турли ножўя

ҳаракатларга, ҳатто жиноятга мойил бўлишлари жамият

келажаги учун ўта хатарли ҳодисадир. Бунинг олдини

оладиган амалларнинг энг муҳими диний тарбияни йўлга

қўйиб мумтоз адабиёт таълимини боғча ва бошланғич

мактабдан бошлаб юқори савияда амалга оширмокдир. Бу

ишга Навойийдан муносиброқ азиз зот жаҳонда йўқ.

Ушбу рисола мазкур эҳтиёж талаби ва маънавий

меросимиз муҳиби Юсуф Музаффарнинг даъвати билан

таълиф қилинди.

Quoi de neuf dans la dernière version 1.0

Last updated on Jun 21, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Chargement de la traduction...

Informations Application supplémentaires

Dernière version

Demande Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами mise à jour 1.0

Nécessite Android

4.0 and up

Voir plus

Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами Captures d'écran

Charegement du commentaire...
Recherche en cours...
Abonnez-vous à APKPure
Soyez le premier à avoir accès à la sortie précoce, aux nouvelles et aux guides des meilleurs jeux et applications Android.
Non merci
S'inscrire
Abonné avec succès!
Vous êtes maintenant souscrit à APKPure.
Abonnez-vous à APKPure
Soyez le premier à avoir accès à la sortie précoce, aux nouvelles et aux guides des meilleurs jeux et applications Android.
Non merci
S'inscrire
Succès!
Vous êtes maintenant souscrit à notre newsletter.